Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Теlegram иловасини юклаб олишлар сонини оширди

Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Теlegram иловасини юклаб олишлар сонини оширди

 

Теlegram АҚШнинг энг яхши мобил иловалари (ўйинлар бундан мустасно) рейтингида 18-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Бу АҚШда камида 2023 йил 1 январдан бери энг юқори рейтинг. Шунингдек, Теlegram АҚШда фойдаланилувчи ижтимоий тармоқлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

Францияда Теlegram App Store дўконида “Ижтимоий тармоқлар” йўналишида биринчи ўринга кўтарилди ва барча турдаги иловалар орасида учинчи энг оммабоп илова бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: