“Аталанта” “Рома” собиқ дарвозабони билан шартнома имзолади

“Аталанта” “Рома” собиқ дарвозабони билан шартнома имзолади

Руи Патрисиу А Сериядаги фаолиятини давом эттиради.

«Рома» билан хайлашган португалиялик дарвозабон «Аталанта» билан бир йиллик шартнома имзолади. Келишувни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.

36 ёшли Патрисиу сўнгги уч йилни Рим клубида ўтказган. У ўтган мавсумда А Серияда 23 та баҳсда майдонга тушган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: