Олтин медал! Асила Мирзаёрова – Паралимпия ўйинлари ғолиби!

Олтин медал! Асила Мирзаёрова – Паралимпия ўйинлари ғолиби!

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувлари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ушбу йўналишда кумуш медални қўлга киритган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: