“Реал” қийин ўйинда “Бетис”ни мағлуб этди. Мбаппедан дубл

“Реал” қийин ўйинда “Бетис”ни мағлуб этди. Мбаппедан дубл

Ла Лиганинг навбатдаги турида “Реал” “Бетис”ни қабул қилди.

Дастлабки турларда дуранглар қайд этиб, очко йўқотган “қироллик клуби”га бу ўйинда ғалаба жуда зарур эди. Бироқ биринчи бўлимда “Реал” рақиб дарвозасига гол ура олмади.

Иккинчи бўлимда эса вазият ўзгарди. Дастлаб Федерико Вальверденинг заргарона узатмасидан кейин Килиан Мбаппе ҳисобни очиб, Ла Лигадаги дебют голини урди. Кейин эса Винисиус рақиб жарима майдонида пенальти ишлади. 11 метрлик жаримани эса яна Килиан голга айлантирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: