Пике «жиннича» таклиф билан чиқди

Пике «жиннича» таклиф билан чиқди

«Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике футболни қизиқарлироқ қилиш учун дурангни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.

– Агар сиз футболда битта қоидани ўзгартиришингиз мумкин бўлса, у қандай бўларди?

– Биз кўпроқ гол урилиши ёки ўйиннинг дуранг билан якунланишига йўл қўймаслик йўлларини топишимиз керак. Эҳтимол, дуранг натижани бекор қилишимиз керакдир. Нега энди йўқ? Бейсбол ёки баскетболда ҳеч қандай дуранг йўқ. Сиз ўйинга борасиз, у дуранг билан тугайди ва сиз «Ким ғалаба қозонди?» деган туйғуни ҳис этасиз.

«Футбол ўзгаришлардан қўрқади. Бу жуда катта тарих ва анъанага эга, лекин ўзгариш бўлади, бўлиши керак. Янги авлод учун 0:0 ҳисобида якунланиши мумкин бўлган 90 дақиқалик ўйинни тушуниш қийин», – деди Пике.

Дўстларингизга ҳам юборинг: