Нукусда Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда
Форумда икки давлатдан қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, логистика, таълим, қурилиш ҳамда туризм соҳаларида иш юритувчи 150 га яқин ишбилармонлар иштирок этмоқда.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант ва Савдо-саноат палатаси бош маслаҳатчиси Манаб Мажумдар иштирок этмоқда.
2023 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Ҳиндистон товар айланмаси 691,5 млн долларни ташкил қилган.