Ёмон кунимиз туғиб қолдику!..
Мана шундай пайтда қандингни ур, пахтакор, дея бақириб юборгинг келади. Бозорга борасан, сени опен буджетчилар икки букилишиб, қўлларини кўксиларига қўйишиб қуюқдан қуюқ салом беришади. Ва битта овоз эвазига бир нима, бир нималар бериб юборишади. Уйимизда саккиз кишимиз. Кеча ҳаммани сим картасини олиб бозорга тушдим. Вой, бирам мазза қилдим эндии, у ёқ бу ёғи йўқ. Ишонсангиз, сал кам бир ҳафталик бозорликларни қилиб олишимга сал қолдида! Бояқишларни атрофимда гирдикапалак бўлганлариничи… Опен буджет! Газини бос!.. Биз сен билан!..