«Путин бу урушда ғалаба қозонмаслиги аниқ, Украина ютиб чиқади»

«Путин бу урушда ғалаба қозонмаслиги аниқ, Украина ютиб чиқади»

АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги можарода Россия мағлубияти билан якунланишини айтди.

 

Буни Америка раҳбари Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан оқ уйда учрашишдан аввал журналистларга маълум қилган. Бу ҳақида «Anadolu» AA хабар берди.

 

Қайд этилишича, музокаралар АҚШ Украина қуролли кучлари учун Россия ҳудудига Америка узоқ масофали ракеталари билан зарба беришга чекловларни олиб ташлайдими ёки йўқми деган мунозаралар фонида бўлиб ўтган.

 

«Украина ўзини Россия тажовузидан ҳимоя қилмоқчи бўлганида, АҚШ Буюк Британия билан бирга Украинани қўллаб-қувватлади. Путин бу урушни бой бериши аниқ, Украина ғалабани қўлга киритади», дейди АҚШ президенти.

 

Журналистларнинг Путин «АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри можаро юзага келиши мумкинлиги» тўғрисидаги баёнотларига изоҳ беришни сўраганида, Байден «Путин ҳақида кўп ўйламаслигини»айтган.

 

Оқ уй раҳбари, шунингдек, Ғазонинг блокировка қилинган секторида ўт очишни тўхтатиш масаласини ҳамкасби билан муҳокама қилишини билдирди.

 

«Биз ҲАМАС томонидан яқин Шарқда ушлаб турилган маҳбусларни озод қилиш, қисқа фурсатда сулҳ тузиш ва Ғазога келадиган гуманитар ёрдам ҳажмини оширишни таъминлайдиган келишувни муҳокама қиламиз»,- деган сиёсатчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: