Эронни тўхтатишнинг ягона йўли – унинг режимини йўқ қилиш

Эронни тўхтатишнинг ягона йўли – унинг режимини йўқ қилиш

«Бир йил олдин Эрон бизни атом бомбалари билан йўқ қилишга тайёр эди. Мен бундан хабар топгач, мустақил ҳаракат қилиш учун операция бошладим. Ёлғиз. Бу ердаги яхши одамлар менга: «Майли, лекин бизга АҚШдан яшил чироқ керак», дедилар. Мен: «Йўқ, йўқ. Яшил чироқ бўлмайди. Бизда бошқа чора йўқ. Бизнинг мавжудлигимизни муҳокама қилиб бўлмайди», деб жавоб бердим.

Мен бу вазиятда ягона ечим, албатта, бу фанатик режимни ағдариш деган хулосага келдим. Худди иттифоқчилар келиб, нацистлар режимини йўқ қилганидек. Гитлер атом бомбаларини олишга ҳаракат қилди. У муваффақиятсизликка учради. Бу нацистлар ёки Эрондаги ҳозирги неонацистларни тўхтатишнинг ягона йўли – режимни йўқ қилиш, уни ағдаришдир», деб эълон қилди Исроил бош вазири Нетаняху.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: