«Ташаббусли бюджет»да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.
Жумладан:
– Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий буджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;
– лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;
– маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.