Эрон президенти Теҳрон Москвага ракета етказиб берганини рад этди

Эрон президенти Теҳрон Москвага ракета етказиб берганини рад этди

Масъуд Пизишкиён бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги сессиясида маълум қилди.

«Эҳтимол, илгари шундай етказиб беришлар бўлгандир. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, мен президентлик лавозимига киришганимдан бери (2024 йил 30 июль) Россияга бундай қуроллар жўнатилмаган», — дея таъкидлади Эрон президенти.

Пизишкиён, шунингдек, Эрон Россия-Украина уруши масаласида Ғарб давлатлари билан музокаралар олиб боришни исташини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: