Қирғизистон Хитойдан 28 миллион доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам олади
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Пекинда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Тўробоев ва Халқаро ҳамкорлик ва халқ манфаатларини ривожлантириш давлат агентлиги директори ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистонга Хитой ҳукуматидан 28 миллион доллар миқдорида текин ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзоланди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилиниб, давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.