Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
Президент қарорига кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
— 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
— 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилади;
— 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.