Қотиллик, зўравонлик ва талончилик тўлқини қулоч ёйди
Ҳаитидаги зўравонликнинг янги тўлқини ҳукумат муассасалари ва гуманитар ёрдам бюросининг талон-торож этилишига олиб келди. The Associated Press агентлиги хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда талончилар тўдалари давлат ва жамиятга улкан зарар етказишган. Тартибсизликларнинг энг сезиларли оқибатларидан бири мамлакатдаги асосий халқаро аэропортнинг ёпилиши бўлган. Тобора қулоч ёйиб бораётган хаос озиқ-овқат етказиб беришда узилишларга сабаб бўлиб, мамлакат аҳолисининг энг қашшоқ қатлами орасида очлик ёйилишига олиб келган.
Халқаро нашрлар қайдича, Ҳаитидаги аҳвол ёмонлашишда давом этмоқда. Reuters агентлиги 18 март куни Порт-о-Пренс яқиндаги қишлоқдан ўнта жасад “тез ёрдам” машиналарида касалхоналарга олиб кетилгани ҳақида хабар қилди.
ABC News телеканали 9 март куни Порт-о-Пренсе шаҳрида қуролли одамлар ҳукумат биноларига ҳужум уюштиришгани ҳақида хабар қилган. Телеканал манбаларига кўра, ҳужум мувофиқлаштирилган ва ошиғич бўлган: турли тўдалар бир вақтнинг ўзида президент саройи ва Ҳаити ғарбий департаменти полиция бошқармаси дохил бир неча ҳукумат биносига ҳужум қилишган.