Сурия Ливанга ёрдам бериш учун шифохоналарни 24 соатлик режимга ўтказмоқда
Айтилишича, ярадорларни эвакуация қилиш учун чегара постларига тез ёрдам машиналари, кеча-ю кундуз навбатчилик қилувчи ихтисослашган шифокорлар юборилган. Исроилнинг давом этаётган зарбалари фонида Сурияга 5 мингга яқин ливанлик келган, яна 2 мингга яқин киши кириш тартиб-қоидалари тугашини кутмоқда.