Тошкентда прокуратура катта терговчиси қидирувга берилди
Бош прокуратурага кўра, фуқаро Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. жиноят ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш учун $40 минг талаб қилгани ҳақида ариза қолдирган.
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда прокуратура катта терговчиси фуқародан $40 минг олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган.
Пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилинган.
