АҚШ разведка хизматининг Исроил ҳарбийларининг Эронга зарба беришга тайёргарлиги ҳақидаги ҳужжатлари тасодифан интернетда тарқалиб кетди

АҚШ разведка хизматининг Исроил ҳарбийларининг Эронга зарба беришга тайёргарлиги ҳақидаги ҳужжатлари тасодифан интернетда тарқалиб кетди

Америка расмийлари Пентагоннинг махфий ҳужжатлари ошкор этилганини тан олди.

 

CNN маълумотларига кўра, файллар “ўта махфий” деб таснифланган ва 18-октябр куни интернетга тарқалиб кетган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳужжатларда айтилишича, ЦАХАЛ узоқ масофали ҳаводан учириладиган ракеталарни тайёрламоқда, ҳавода ёнилғи қуйиш машқлари ўтказмоқда ва дронлар ёрдамида яширин операциялар ўтказмоқда.

 

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, маълумотларнинг ошкор этилиши Исроилнинг Эронга зарба бериш режаларига таъсир қилмайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: