“Агар мен президент бўлганимда, бу уруш ҳеч қачон бошланмаган бўларди” – Трамп
Доналд Трампнинг фикрича, агар у АҚШ президенти бўлганида Ғазодаги можаро рўй бермаган бўларди.
Оқ уйнинг собиқ эгаси, республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп АҚШда унинг ҳукмронлиги даврида ХАМАС ва Исроил ўртасида можаро рўй бермаслигига ишонч билдирди.
Бу ҳақда Al Arabiya билан суҳбатда айтиб ўтган.
“Агар мен президент бўлганимда, бу уруш ҳеч қачон бошланмаган бўларди”, – деди собиқ АҚШ президенти.