Исроил 4000 йилдан бери одам яшайдиган шаҳарни яксон қилмоқда

Исроил 4000 йилдан бери одам яшайдиган шаҳарни яксон қилмоқда

Исроил бомбардимонлари остида бўлган Ливаннинг қадимий шаҳри Тир ҳақида нималарни билишимиз керак?

Ливан жанубидаги Ўрта ер денгизи соҳилидаги шаҳар, Исроилнинг мамлакатга ҳалокатли ҳаво ҳужумларининг сўнгги кенгайиш жойи минтақанинг энг қадимги ва тарихий жиҳатдан энг муҳим шаҳарларидан биридир.

У ерда одамлар 4000 йилдан ортиқ вақтдан бери доимий равишда истиқомат қилади ва Ўрта ер денгизида турли империялар остида асосий денгиз ва савдо маркази сифатида машҳурликка эришган.

Тир шунингдек, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси мақомини олган Рим харобалари, жумладан, ҳипподром ва зафар арклари билан ҳам машҳур.

Бугунги кунда бу Ливаннинг бешинчи йирик шаҳри бўлиб, аҳолиси 135 000 дан ошади. Иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва туризмга асосланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: