Газдан асоссиз қарзлар бекор қилинди

Газдан асоссиз қарзлар бекор қилинди

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган.

 

Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига газ таъминоти бўйича келган мурожаатлардан бири «YUG SEVER STROY» МЧЖга тегишли бўлди, дейилади қўмита хабарида.

 

Ўрганишлар жараёнида «ZARBDORTUMANGAZ» газ таъминоти филиали томонидан мазкур МЧЖга 121 757 550 сўм миқдоридаги асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланди.

 

Натижада Махсус комиссия томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, «HUDUDGAZTA’MINOTI» АЖ ва «HUDUDGAZ JIZZAX» газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилиб, мурожаатда келтирилган 121 757 550 сўм маблағни тўлиқ «YUG SEVER STROY» МЧЖнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

 

Бухоро вилоятида фуқаро А.Т. ҳудудий бошқармага мурожаат юбориб, ўзи истиқомат қилаётган уйда газ ҳисоблагич ишламаётгани, бу ҳақда хизмат кўрсатувчи корхонага мурожаат қилгани, шунга қарамасдан 18,7 млн сўм ҳисобланаётгани, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

 

Ҳудудий бошқарманинг олиб борилган ўрганиш натижасида «BUXORO SHAHAR GAZ» газ таъминоти филиали томонидан фуқарога ҳисоблагичи носозлиги ҳақида далолатнома тузилган, асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, унинг фойдаланган газга тўлови 1,8 млн сўм ҳисобланиб, ортиқча 16,9 сўм асоссизлиги сабабли истеъмолчининг ҳисоб варағидан чиқарилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: