Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президенти 17 йилга қамалди
Амалдорга 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат мулкини ўзлаштирганлик айби қўйилган.
Хитой футбол ассоциацияси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган собиқ амалдор Ван Денгфенг кўп миқдорда пора олиш ва коррупция содир этганликда айланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, у 5 миллион юан (тахминан 700 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, унинг пора сифатида олган ёки ноҳақ орттирган барча ноқонуний даромадлари ва фоизлари мусодара қилиниб, давлат ғазнасига қайтарилади.
Суд қарорига кўра, у 2016 йил июнь ойидан 2022 йил августигача Таълим вазирлиги Жисмоний тарбия, гигиена ва санъат таълими бошқармаси раиси лавозимидан фойдаланиб, умумий қиймати 46,7 миллион юан (тахминан 6,5 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги давлат мулкини ноқонуний равишда ўзлаштиргани аниқланган.
Аввалроқ ассоциациянинг собиқ раиси Чен Сюян судда 11 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштирганини тан олганди.