Россияда ноқонуний миграцияга қарши кураш кучайди — ИИВ
Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев айтишига кўра, Россияда 2024 йил бошидан буён:
▪️жами 6,5 млн. хорижлик яшаётгани ва улардан 740 минги – ноқонуний экани аниқланган;
▪️180 минг чет эл фуқароларига Россияга кириш чекланган;
▪️7 мингдан ортиқ дактилоскопиядан ўтмаган хорижликнинг Россияда бўлиш муддати қисқартирилган;
▪️7,5 минг хорижликка рус тили сертификати олиш чекланган;
▪️1,2 мингдан ортиқ киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилган.
Шунингдек, Колокольцев жиноий гуруҳлар томонидан ташкил этилган ноқонуний миграция ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 5,5 баравар кўп аниқлаганини маълум қилди.