Навоийда мактаб ўқувчилари муштлашди

Навоийда мактаб ўқувчилари муштлашди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, мазкур вазият Зарафшон шаҳридаги 3-мактабда жорий йилнинг 28 октябрь куни танаффус пайтида юзага келган.

 

Шу куни мактабда 11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган тартибсизлик бўйича шаҳар ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, миллий гвардия ходимлари ва мактаб маъмурияти томонидан тезкор ўрганиш ўтказилиб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилган.

 

Тартибсизликни келтириб чиқарган ва иштирок этган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳамда мактаб раҳбарияти ва масъул ходимлари иш фаолиятига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: