“Қамчиқ” довонида кўчки содир бўлди
Бугун соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг довондан ўтувчи 238,5 километрида “Водий – Тошкент” йўналишида тоғ қиялигидан номустаҳкам тош-тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилди.
Кўчки йўлнинг хандак қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир кўрсатмаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойида кўчки массалари тозаланган, деб хабар берди ФВВ.