ЕИ Навальнийнинг ўлими сабаб 33 кишини“қора рўйхат”га киргизди
Европа Иттифоқи Алексей Навалнийнинг ўлими туфайли 33 кишига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши пресс-релизида келтирилган.
Чеклов остига, жумладан, Владимир областидаги 6-ЖИК ва Ямал-Ненетск автоном областидаги 3-ЖИК раҳбарияти тушган. Шунингдек, Навалнийга 19 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган судья Андрей Суворов ҳам санкция остига тушган.