Илон Маск Трампга «гигант бюрократия ва фирибгарликдан» халос бўлишда ёрдам беради
Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск агар унга Доналд Трампнинг бўлажак маъмуриятида лавозим берилса, у АҚШдаги федерал агентликлар сонини қисқартиришга эришишини айтди. Маск бу ҳақда Трампнинг Мар-а-Лаго мулкидаги Такер Карлсоннинг онлайн шоусида сўзлаган.
Маск Трампга ҳукуматни янада самарали қилиш учун ёрдам бермоқчи эканини айтди: «Бизда гигант бюрократия бор, бизда ҳаддан ташқари тартибга солиш бор. Биз Америка қурувчиларига қуришга рухсат беришимиз керак.»
Трампнинг ўзи сентябрь ойида ҳукумат самарадорлиги бўйича комиссия тузиш ниятида эканлигини, унинг раҳбари этиб Маскни тайинлашини айтган эди. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, тадбиркор «бутун федерал ҳукуматнинг тўлиқ молиявий ва операцион аудитини» ўтказадиган ва «фирибгарлик ва ноқонуний тўловларни» бартараф этиш режасини ишлаб чиқадиган органни бошқаришга рози бўлган. Маск АҚШ федерал бюджети харажатларини 2 триллион долларга қисқартиришни мақсад қилган.