Иорданиядаги мусулмонларнинг бойкоти Carrefourни мамлакатни тарк этишга мажбур қила олди
Франциянинг Carrefour гипермаркет тармоғи мамлакатни тарк этишга қарор қилганидан сўнг, Иорданиядаги бойкот ташаббускорлари ғалабани эълон қилишди.
Carrefour ўзининг Facebook саҳифасида 2024 йил 4 ноябрь, душанба кунидан бошлаб Иорданиядаги барча филиалларини ёпишини эълон қилди. Бу қарор босқинчи Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларига норозилик билдириш учун Carrefourдан харид қилишни тўхтатган иорданияликларнинг оммавий бойкоти туфайли қабул қилинди.
Иорданиядаги бойкот ташаббускорлари бу қарорни “Иордания халқининг ғалабаси” деб атади ва Фаластин халқи билан бирдамлик муҳимлигини таъкидлади.