Путин: агар мигрантлар рус тилида гаплашса ва РФ қонунларини билса, уларга нисбатан чиқиштирмаслик бўлмайди
Президент “Валдай” клуби ялпи мажлисида миграция сиёсатини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи ишлашга келганлар бунга етарли даражада тайёр бўладиган шароитларни яратиш бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Улар рус тилида гаплаша оладиган бўлади, урф-одатларимизни билишади. Биз бу ҳақда кўп гапирганмиз. Бизнинг қонунларимизни билиш ва нафақат билиш, балки буларнинг барчасига риоя қилишга тайёр бўлиш керак. Ўшанда фуқаролар томонидан рад этиш бўлмайди”, дея таъкидлади Путин.