Трамп Аргентина етакчиси Майлини «ўзининг севимли президенти» деб атади
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Аргентина етакчиси Хавер Майли билан телефон суҳбатида уни «менинг севимли давлат раҳбарим» деб атади. Бу ҳақда Аргентина президенти маъмуриятининг расмий вакили Мануэл Адорни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзди.
«Хавер Майли Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди», деди у.
Шу билан бирга, Мануэл Адорни сиёсатчилар айнан нима ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.