Байден Трампнинг сайловдаги ғалабасидан сўнг Украинани NATOга таклиф қилишни эълон қилмоқчи эди, бироқ…
Байден Трампнинг сайловдаги ғалабасидан сўнг Украинани NATOга таклиф қилишни эълон қилмоқчи эди, бироқ кейин бу фикрдан воз кечди — Bloomberg
«Байден маъмурияти Трампнинг Россия билан музокараларни давом эттириши мумкинлигидан хавотирда. Шунинг учун Киевни қўллаб-қувватлаш мақсадида Украинанинг NATO’га аъзо бўлиши бўйича расмий таклифни эълон қилишни кўриб чиққан. Аммо Оқ уй қисқа муддатда муваффақият қозониш эҳтимоли пастлигини ҳисобга олиб бундан воз кечишга қарор қилган», деб ёзади агентлик.
Шунингдек, Bloomberg маълумотларига кўра, Байден ҳокимиятдан кетиши арафасида Киевга максимал даражада ёрдам кўрсатишга уринаётган бўлсада, АҚШ президентининг имкониятлари чекланган.
«АҚШ маъмурияти ихтиёрида қолган пулнинг катта қисмини фақат Пентагон захирасида бўлган қуроллар учун ишлатиш мумкин. Аммо бу захираларни ҳаддан ташқари қисқартириш АҚШнинг ўз мудофаасини хавф остига қўяди», дейилади мақолада.