Россия шаҳарларидан бирида одамларга қарата ўқ узилди

Россия шаҳарларидан бирида одамларга қарата ўқ узилди

Россия Федерациясининг Саратов вилоятининг Маркс шаҳрида одамларга ўқ узилди, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.

Ҳужумчи автомобилида ҳаракатланиб, жиноят содир этилган жойдан қочиб кетган. «Қўлга олиш» режаси эълон қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, улар Ғалаба боғи яқинида ўқ овозларини эшитишган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган. Ҳужумчи қидирилмоқда.

База манбаси воқеа йўлдаги можаронинг оқибати эканлигини таъкидламоқда. Канал маълумотларига кўра, жабрланган эркаклар қора рангли йўлтанламас машинани қувиб ўтишган, бироқ у уларни қувиб етиб тўхтатган. Ҳайдовчилар муштлаша бошлаган ва бу отишмага айланиб кетган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: