Кремль Орешник атрофидаги сир ҳақида гапирди

Кремль Орешник атрофидаги сир ҳақида гапирди

«Орешник» ўрта масофали баллистик ракетасини қўллаш режаларидан «жуда тор доирадаги одамлар» хабардор эди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Унинг таъкидлашича, у Россия президенти Владимир Путин ўз мурожаатида Орешникни синовдан ўтказганини эълон қилгунга қадар билмаган.

«Албатта, энг сўнгги қурол турларини яратиш, айниқса, бундай геосиёсий вазиятда мутлақо махфий жараён», деди Песков ВГТРК журналисти Павел Зарубин билан суҳбат чоғида.

Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган. Владимир Путин ўз мурожаатида бу Ғарб давлатларининг Украина армиясига Россия ҳудудида узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат берганига жавоб эканлигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: