Самарқандда бухгалтер корхонага тегишли пулни қиморга тикиб юборди
Самарқанд шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167- ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.