2024 йил 1 декабрдан нималар ўзгаради?

2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди бўйича янги тартиб ўрнатилади

2024 йил 1 декабрдан умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

Транспорт воситаларида реклама: тўлов тартиби ўзгаради

2024 йил 1 декабрдан транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) рекламани жойлаштириш учун йиғим транспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини беришда тўланади. Бунда 2024 йил 1 декабрга қадар берилган транспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортлари учун йиғим 2025 йил 1 январга қадар тўлиқ тўланиши лозим».

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларини баҳолаш тизими жорий этилади

2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган «мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш» тизими жорий этилади ҳамда ҳар йили ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар рейтинги эълон қилиб борилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: