Байден ўғли Хантерни иккита жиноий иш бўйича афв этди
Кичик Байден ноқонуний қурол сақлаш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланувчи сифатида афв этилди. Биринчи иш бўйича ҳукм 12 декабрда, иккинчисида – 16 декабрда чиқиши кутилган эди.
Жо Байден америкаликлар “ота ва президент нега бундай қадам босганини тушунишлари”га умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўғлига қарши қўйилган айбловлар “сиёсий сабабларга кўра”.