Гвинеяда футбол учрашувидаги тўқнашувларда ўнлаб одам ҳалок бўлди

Гвинеяда футбол учрашувидаги тўқнашувларда ўнлаб одам ҳалок бўлди

 

 

“Якшанба куни Гвинеянинг иккинчи йирик шаҳри Нзерекореда футбол мухлислари ўртасидаги тўқнашувда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди”, деб хабар берди France Press.

 

Шифокорлардан бири, ҳалок бўлганлар сони 100 дан ортган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган. Агентлик маҳаллий морг ва шифохона тўлиб кетганини ёзмоқда.

 

Воқеа гувоҳларидан бири France Press’га берган интервьюсида тўқнашувга ҳакамнинг “баҳсли” қарори сабаб бўлгани, шу сабаб мухлислар майдонга тушганини айтган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: