Ўзбекистон энг кам ойлик маош тўланадиган 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг кам ойлик маош тўланадиган 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади

Бу ҳақда Минимум Wage by Country 2024 хабар берди.

Рўйхатда давлатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори долларда ҳисоблаб чиқилган.

Ушбу рейтингда Австралия пешқадам – йилига 35 515 доллар, соатига эса 17,47 доллар.

Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни эгаллаб турибди – йилига 1 041 доллар, соатига эса 0.50 сент.

Габонда йиллик 3 доллар этиб белгиланган.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 октябридан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 155 минг сўмни ташкил этади.

2024 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 151 минг сўмга етганди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 424 минг сўм бўлган.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг тўққиз ойида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи компьютер дастурлаштириш хизматлари учун тўланаётгани айтилганди. Тўққиз ой давомида мазкур соҳа эгалари ойига ўртача 18 миллион сўмдан иш ҳақи олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: