Нолегал мигрантларга сўнгги имконият берилди
Россияда ноқонуний юрган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелига қадар регистрация ва патент расмийлаштириш учун ИИВ ҳудудий органи ёки “Паспорт-виза хизмати”га мурожаат қилиши керак.
– Ана шудай ариза билан мурожжат қилган хорижликларга нисбатан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) ёки махсус ҳибсхоналарга жойлаштириш ва Россияга киришга тақиқ қўйиш чораси қўлланилмайди.
– Мурожаат қилган фуқаролар белгиланган процедурадан ўтгандан сўнг патент олиши ва Россияда яна қолиб ишлаши мумкин.
– 30 апрелга қадар ўз мақомини қонунийлаштирмаган хорижликлар мажбурий чиқариб юбориш чораси қўлланилади.
– Бу ҳақида Россия президентининг 30 декабрда имзоланган 1126-сонли фармонида айтиб ўтилган.