Бойлар Британияни оммавий равишда тарк этмоқда
Буюк Британия ҳукумат ўзгариши туфайли миллионерларнинг чиқиб кетишига дуч келди. The Times газетасининг хабар беришича, 2024 йилда мамлакатни 12 нафар миллиардер ва бойлиги 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 78 киши тарк этган.
New World Wealth таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ўтган йили қиролликни тарк этганлар орасида 12 нафар миллиардер ва бойлиги 100 миллион доллардан ошган 78 киши бор. Уларнинг кўпчилиги Швейцария, Италия ва Бирлашган Араб Амирликларида ўрнашган.
Бу жараён май ойида кескин тезлашди. Ўшанда собиқ бош вазир Риши Сунак барча башоратларга кўра лейбористлар ғалаба қозониши кутилаётган парламент сайловлари санасини эълон қилган эди. Шундан сўнг Буюк Британиядан ҳар 45 дақиқада ўртача битта миллионер чиқиб кетган.