Нигерияда ёқилғи ташувчининг портлаши оқибатида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ёқилғи ташувчи автоҳалокатга учраб, ағдарилиб кетган. Бензин ЙТҲ содир бўлган жойдаги бошқа автомобиль устига ҳам қуйилиб, генераторга тушган ва у ердан чиққан учқун сабаб портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Ҳодисада турли даражада тан жароҳати олганлар сони 50 нафардан ошган.
Расмийларнинг билдиришича, ҳодиса қурбонларининг аксарияти камбағал аҳоли вакиллари бўлган: улар тўкилган бензинни идишларига қуйиб олаётган бўлишган.
Қайд этилишича, бу турдаги юкларни ташиш учун темир йўл тизимининг йўқлиги мамлакатда айрим бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, ўтган йилнинг октябр ойида ҳам Жигава штатида худди шундай портлаш содир бўлиб, 147 киши ҳалок бўлган эди.