АҚШ Хитойни COVID-19 пандемияси учун жазолашини айтди

АҚШ Хитойни COVID-19 пандемияси учун жазолашини айтди

2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси Ухандаги биолабораториядан сизиб чиқиши билан бошланди ва АҚШ иқтисодиётига 14 триллион доллар зарар келтирди. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган Дональд Трамп маъмурияти томонидан Канада, Хитой ва Мексикага нисбатан божлар жорий этиш сабабларини тушунтирувчи ҳужжатда айтилади.

«CОVID-19 пандемияси АҚШ иқтисодига камида 14 триллион доллар зарар келтирди ва Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда пайдо бўлди, Хитой Коммунистик партияси буни рад этишда давом этмоқда», дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Мексика, Канада ва Хитойга нисбатан божлар жорий этилишини маълум қилганди. Мексика ва Канада товарлари учун бож 25 фоизни, Хитойдан келган товарлар учун эса 10 фоизни ташкил этади. CНН хабар қилганидек, тарифлар юқори харажатларга, таъминот занжирларининг узилишига ва иш ўринларининг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: