Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини тарк этди
Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эълон қилди.
«Кенгаш инсон ҳуқуқларини бузувчиларни назоратдан қочишларига имкон бериш орқали ҳимоя қилади ва бунинг ўрнига Яқин Шарқдаги ягона демократия – Исроилни ёмонотлиқ қилади», — дея қарорга изоҳ берди Исроил ТИВ раҳбари.
Унга кўра, Кенгаш Исроилга қарши 100 дан ортиқ резолюция қабул қилган, бу эса Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага қарши қабул қилинган қарорлардан ҳам кўпроқ.