9 февраль – ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/anv.jpg)
Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган.
11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим роль ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади.
28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради.
1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган.