Дубайда илк казино очилади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/yrc7cgivlpair8z.jpeg)
Халқаро банклар консорциуми АҚШнинг Wynn Resorts компаниясига БААдаги биринчи казинони қуриш учун 2,4 миллиард доллар миқдорида кредит ажратди. Консорциум таркибига Бирлашган Араб Амирликларининг бир нечта йирик банклари кирган. Бу ҳақда Wynn Resorts баёнотида маълум қилинган.
2022 йил январь ойида меҳмонхона ва казиноларни бошқаришга ихтисослашган Америка компанияси Рас-ал-Хаймада 3,9 миллиард долларлик курорт мажмуасини барпо этиш режаларини эълон қилганди.
Курорт ҳудудида меҳмонхона, савдо маркази, ресторан ва барлар, шунингдек, махсус ўйин зоналари жойлашади.