Киев шаҳри ҳокими уруш бир неча ойда тугаши мумкинлигини маълум қилди

Киев шаҳри ҳокими уруш бир неча ойда тугаши мумкинлигини маълум қилди

Урушдан сўнг Украинадаги сиёсий ва иқтисодий муаммолар «ижтимоий низоларнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин,» деб таъкидлади Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко.

Унинг айтишича, жанг ҳаракатлари бир-икки ой ичида якунланиши мумкин, бироқ ижобий деб бўлмайдиган шартлар асосида, бу ҳар бир украиналик учун оғриқли бўлади.

«Биз жанг ҳаракатлари тугашини тахмин қилишимиз мумкин, умид қиламизки, бу бир ёки икки ойда содир бўлади, аммо қандай шартлар асосида бўлиши номаълум. Ишончим комилки, буни ижобий келишув деб аташ қийин бўлади ва бу ҳар бир украиналик учун жуда оғриқли бўлиши мумкин. Кўплаб омилларни ҳисобга олган ҳолда, биз барчамиз буни тушунамиз,» – деб таъкидлади Кличко.

Унинг сўзларига кўра, армияни сақлаб туриш қимматга тушади, урушдан сўнг захирадагилар ва иш билан таъминлаш муаммоси пайдо бўлади. Сайловлар жамият учун зиддиятлар ва оғриқли келишувларга олиб келиши мумкин.

«Армияга эга бўлиш арзон иш эмас, ҳозирда у қарийб миллион кишидан иборат. Жанговар ҳаракатлар тугаганидан сўнг армияни сақлаб туриш янада каттароқ муаммо. Камида учдан бир қисми захирада бўлиши керак, бу одамлар маош ва тезда ишга қайтишни талаб қилади. Айнан шу пайтда сайлов масалалари кўтарилади,» – деди Кличко.

Дўстларингизга ҳам юборинг: