Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг 31 йиллик рекордини янгилади

Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг 31 йиллик рекордини янгилади

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 13 феврал оқшомида «Эвертон»га қарши ўтган ўйинда Англия премер-лигасининг 31 йиллик рекордини янгилади.

 

У бир мавсумда сафар ўйинларида 22 очко (13 гол, 9 пас) тўплади.

 

Мисрлик ҳужумчининг 16-дақиқадаги узатмасини Алексис Мак Аллистер голга айлантирди. «Эвертон» дарвозасига иккинчи голни эса Салоҳнинг ўзи киритди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

 

Олдинги рекордни (21 очко) «Нюкасл» футболчиси Энди Коул 1993/1994 йиллар мавсумида ўрнатган эди.

 

Айни пайтда Муҳаммад Салоҳ АПЛ жорий мавсумида энг яхши тўпурар (22 гол), энг яхши ассистент (14 пас) ва «гол+пас» тизимида (36 очко) энг яхши футболчи бўлиб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: