Freestyle Chess Grand Slam турнирида Нодирбек Абдусатторов 6 ва Жавоҳир Синдоров 4-ўринни эгаллади

Freestyle Chess Grand Slam турнирида Нодирбек Абдусатторов 6 ва Жавоҳир Синдоров 4-ўринни эгаллади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган соврин жамғармаси 750 минг долларни ташкил этувчи шахмат бўйича турнир якунланмоқда.

 

Нодирбек Абдусатторов 5-ўрин учун кечган ҳар иккала баҳсда америкалик Ҳикару Накамурага ютқазиб қўйди. Ҳикару Накамура 50 минг доллар миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга бўлди. Ўн иштирокчи орасида 6-поғонадан жой олган Абдусатторов эса 40 минг долларга эга бўлди.

 

Жавоҳир Синдоров эса норвегиялик афсона Магнус Карлсенга иккинчи учрашувда ҳам имкониятни бой берди. Шу тариқа, Синдоров Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини 4-ўринда якунлади.

 

У 60 минг доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. Магнус Карлсен эса 3-ўрин билан бирга 100 минг долларга эга бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: