Собиқ Azon.uz нашри раҳбари Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилган.
Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.
У Мубашшир Аҳмад тафаллуси билан танилган Алишер Турсунов аввал Azon.uz нашри раҳбари бўлган. Шунингдек, у ижтимоий тармоқда диний масалаларда блогерлик билан ҳам шуғулланган.