Мисрда 100 йил давомида илк марта фиръавннинг янги мақбараси топилди

Археологлар қабр қадимги Мисрнинг XVIII сулоласига мансуб, 3 500 йил аввал ҳукмронлик қилган фиръавн Тутмос II га тегишли эканини аниқлади.
Аввалига олимлар бу ерда фиръавннинг аёли дафн қилинган деб ўйлашган, аммо тадқиқотлар натижасида бу Тутмос IIнинг шахсий мақбараси экани маълум бўлди.