Арманистон конституциясининг ўзгариши Озарбайжон билан келишувга ёрдам бериши мумкин

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.
Телевидение орқали чиқишида: «Янги конституциянинг умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши жуда муҳим», — деган Пашинян амалдаги ҳужжат қонуний эмаслигини қўшимча қилди.
У референдум муддатлари ва янги конституция лойиҳасида нималар бўлишига бўйича аниқлик қиритмади.
Озарбайжонинг нуқтаи назарига кўра, Арманистоннинг амалдаги конституцияси унинг ҳудудига нисбатан билвосита даъволар қилади, Ереван эса буни инкор этади.
Арманистон ва Озарбайжон 1980-йиллар охиридан бери Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақаси учун вақти-вақти билан уруш олиб борди.
2023 йил сентябрида Озарбайжон Тоғли Қорабоғни қайтариб олди, бу ҳудуднинг де-факто ўттиз йиллик мустақиллигига чек қўйди.